
Sherdor
Иш вақти, давомат ва иш ҳақи
0 ratings
With Ads
💼 Business
Free
With Ads
Rating summary
About
Sherdor — E-Buxgalter тизимидаги ташкилотлар ходимлари ва раҳбарлари учун иш вақти ва давомат иловаси. Ходим ишни иш жойида бошлайди ва якунлайди, илова эса ишлаган вақт, кечикиш ва ҳудуддан чиқишларни ўзи ҳисоблайди. Қоғоз табел ва қўлда ҳисоб-китоб керак эмас.
ХОДИМ УЧУН
• Ишни иш жойида бошлаш. Иш берувчи ҳар бир ташкилот учун иш ҳудудини (айлана ёки чегара) белгилайди. Ишни бошлаш ва якунлаш фақат шу ҳудуд ичида мумкин — илова масофани ва GPS аниқлигини кўрсатиб туради.
• Ишлаган вақт таймери. Иш куни давомида ишлаган вақт, режадаги соатлар ва ҳудуддан чиқиб-қайтишлар бир экранда кўринади.
• Давомат тарихи. Ҳафта ёки ой бўйича ҳар бир кун: келиш ва кетиш вақти, кечикишлар, ҳудуддан ташқарида ўтган вақт.
• Иш жадвали. Иш кунлари, дам олиш кунлари, байрамлар ва тасдиқланган таътиллар календарда.
• Иш ҳақи. Ойлик маош, тўланган сумма (аванс, иш ҳақи) ва қолдиқ, олдинги ойлар тарихи.
• Билдиришномалар. Жадвал ўзгариши, тўловлар ва бошқа муҳим хабарлар.
РАҲБАР УЧУН
Ташкилот эгаси, администратор ва бухгалтер иловада раҳбар режимида ишлайди:
• Жамоа бир қарашда: ким ишда, ким кечикди, ким ҳали келмади.
• Харита: иш ҳудуди ва ҳозир ишдаги ходимлар жойлашуви, ҳудуддан чиққанлар алоҳида ажратилади.
• Огоҳлантиришлар: ходим ҳудуддан чиқса, телефони узоқ вақт маълумот юбормаса ёки сохта жойлашув аниқланса — дарҳол хабар келади.
• Давомат ва жадвал: кунлик давомат ҳамда ходимлар иш жадвали.
• Бир нечта ташкилот: раҳбар ўз ташкилотлари орасида алмашиши мумкин.
МАХФИЙЛИК
Жойлашув фақат иш вақтида — иш бошлангандан то якунлангунча — кузатилади ва иш берувчига кўрсатилади. Иш куни тугагач, кузатув тўхтайди. Маълумотлар фақат ходимнинг ўз ташкилоти раҳбарларига кўринади.
ҚАНДАЙ БОШЛАШ
Ҳисобни иш берувчингиз E-Buxgalter тизимида очади ва сизга логин ҳамда парол беради. Иловада мустақил рўйхатдан ўтиш йўқ. Логин ёки паролни унутган бўлсангиз, раҳбарингизга мурожаат қилинг.
Show more
What's New in Sherdor
1.0.2
November 12, 2026
• Профил расми: ўз расмингизни камерада олинг ёки галереядан танланг. Раҳбарингиз уни ходимлар рўйхатида кўради. • Иш ҳақи: ўтган ойлардан қолган қарз ёки қолдиқ энди алоҳида кўрсатилади. Олдинги ойларда ҳар ойнинг якуни кўринади: қарз, қолдиқ ёки тўлиқ тўланган. • Ойлигингиздан кўп олган бўлсангиз, қарз ва у кейинги маошдан ушлаб қолиниши ҳақида огоҳлантириш чиқади. • Кичик тузатишлар ва барқарорлик.
More





